Томди тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилганлиги тўғрисида МАЪЛУМОТ

    Томди тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари берилган тавсия асосида ташкил этилди.

       Туман ҳокимлиги режа –жадвалига асосан барча сектор раҳбарлари, туман ХТБ ходимлари, ташкилотлар раҳбарлари, ОФЙ раислари, мактаблар директорлари ҳамда педагог ходимлар тадбирларда иштирок этишди.

       Сектор раҳбарлари томонидан Муҳтарам Президентимизнинг “Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларига” йўллаган табриклари ўқиб эшиттирилди.

     Барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари вазирлик тавсияси асосида  соат 8-00 да бошланиб,  8-45 да якунланди.

    Тадбирларда 193 нафар 4-синф, 145 нафар 9-синф, 134 нафар 11-синф ўқувчилари, 21 нафар турли ташкилотлардан раҳбарлар ҳамда ўқувчилар иштирок этди.

    Тадбирлар давомида нохуш ҳолатлар аниқланмади.

    Тадбирлардан маълумотлар тақдим этилади.

Томди тумани ХТБ шўъба мудири:                       Ф.Тухсонов

Published in: |on May 28th, 2021 |No Comments »

Мактабларда бу йил 1-синфга ўқувчиларни қабул қилиш жараёни қандай бўлади

Хар йили бу пайтда 1 синфга қабул қилиш жараёнлари бошланиб, ўқувчиларнинг рўйхатлари ва уларнинг йиғма жилд ҳужжатлари шакллантирилиб халқ таълими бўлимларига маълумотлар тақдим этиш ишлари бошланар эди.

Ҳўш бу йил мактабларда 1 синфга ўқувчиларни қабул қилиш жараёни қандай амалга оширилади?

Бизга келган мурожаатларга қаранганда айрим жойларда бошланғич синф ўқитувчилари уйма-уй юришгани, айрим жойларда эса ота-оналар мактабга келиб ҳужжатларни расмийлаштираётганликлари ҳақидаги хабарлар келиб тушмоқда.

Аслида “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом”га мувофиқ мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади. Лекин ҳозир Ўзбекистонда карантин тартиби жорий этилганлигини ҳисобга олсак бу карантин қоидаларига зид ҳаракат ҳисобланади.

Ёдингизда бўлса жорий йилнинг 1 май куни Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва ходимлари, вилоят бошқармалари, туман бўлимлари вакиллари ҳамда таянч мактаблар директорлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Бўлиб ўтган йиғилишда вазирлик янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича ҳам фикр билдириб, вилоят бошқармалари ва туман бўлимларига 1-синфга ўқувчиларни қабул қилиш масаласи бўйича шошма-шошарликка йўл қўймаслик бўйича алоҳида кўрсатмалар бериб, 1-синфга ўқувчиларни қабул қилиш масаласи бўйича керакли кўрсатмалар вазирлик томонидан берилишини айтиб ўтган эди.

Шунингдек кеча, 15 май куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Газета.uz га берган интервьюси сўнгида насиб қилса бу йил ҳам мактабларга 1-синф ўқувчиларни қабул қилиш жараёни агар Ўзбекистонда карантин тартиби якунланса июнь – август ойларига режалаштирилаётганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Шундай экан бу масалада шошма-шошарликка йўл қўймаслик, энг муҳими вазирлик томонидан 1-синфга ўқувчиларни қабул қилиш масаласи бўйича керакли кўрсатмалар берилгунига қадар ўзбошимчалик билан ҳаракат қилмаслик лозим.

Эслатиб ўтамиз, умумтаълим муассасаларининг 1-синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади. Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1-синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб боради.

Published in: |on May 20th, 2020 |No Comments »

«Халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўришда таянч мактаб фаолиятини самарали ташкил этиш»мавзусида онлайн видеосеминар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий маркази ҳамда Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида “Халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўришда таянч мактаб фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида онлайн видеосеминар ўтказилди.

Видеосеминарда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси, Миллий марказ, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Хоразм вилояти ҳудудий бўлими, шунингдек, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими масъул ходимлари, таянч мактаб директорлари ҳамда Урганч давлат университети профессор ўқитувчилари иштирок этди.

Видеосеминар иштирокчиларига Давлат инспекцияси ҳузуридаги Миллий марказ ходимлари томонидан халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш, таянч мактабларининг фаолиятни йўлга қўйиш ва ривожлантириши тўғрисида маърузалар ўқилди. Шу билан бирга, аниқ ва табиий фанларда Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқлардан намуналар берилиб, иштирокчилар билан савол-жавоб ўтказилди.

Шунингдек, ушбу халқаро тадқиқотларга муносиб тайёргарлик кўриш ва белгиланган вазифаларни сифатли бажаришда таянч мактаблар муҳим рол ўйнаши таъкидланиб, уларнинг фаолиятини мазмунли ва сифатли ташкил этиш учун керакли тавсиялар берилди.

Published in: |on May 18th, 2020 |No Comments »

Республика таълим маркази фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича вазирлар маҳкамасининг қарори ишлаб чиқилди

“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz сайтига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 мартдаги “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 4640-сон қарорига асосан, Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 3 ой муддатда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим фаолиятини қайта кўриб чиқиб, тубдан такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳаси умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ва уларнинг касбий маҳоратини ошириш, умумий ўрта таълим муассасаларида таълим мазмуни ва сифатини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, умумий ўрта таълим муассасаларида мутлақо янги ўқитиш тизимини жорий этиш ҳамда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш тизимини тубдан такомиллаштиришни назарда тутади.

Шу билан бирга, мазкур қарор асосида дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш бўйича муаллиф ва тузувчиларни танлаш, яратилган дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни экспертиза қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш, уларни таълим жараёнида қўллаш бўйича илмий хулосалар бериш тизими такомиллаштирилади. Ўқув-тарбия жараёнига “STEAM” фанларини (Science – табиий фанлар, Тechnology – технологиялар, Engineering – техник ижодкорлик, Аrt – санъат, Мathematics – математика) ўқитиш бўйича илғор педагогик технологиялар ва бошқа мақбул методикалар жорий этилади.

Қарор лойиҳасига асосан, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий методикалари жорий этишда педагог кадрларни методик қўллаб-қувватланади, илғор хорижий тажрибалар асосида умумий ўрта таълим сифати оширилади. Ўқувчиларни ўқитиш ва улар билимини баҳолашнинг замонавий услубларини, шунингдек таълим дастурларининг интеграциялашувига асосланган ўқитишнинг фанлараро ёндашуви жорий қилинади ва бу борадаги ижобий тажрибалар умумий ўрта таълим муассасаларида оммалаштириш тизимли амалга оширишга эришилади.

Қарор лойиҳаси билан Республика таълим маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра олий олий таълим муассасаларига тенглаштириш таклиф этилмоқда. Унга асосан, Республика таълим марказига эндиликда илмий салоҳиятга эга, юқори малакали ҳамда профессионал қобилиятли кадрларни жалб қилиш имконияти яратилади.

Published in: |on May 16th, 2020 |No Comments »

Тил-Миллатнинг кўзгуси

Тил борки, миллат яшайди.
Тилга эътибор – элга эътибор.
…Дар хақиқат, бу гаплар бежизга айтилмаган. Дунёда ҳар бир миллатнинг ўз тили, дини, урф-одатлари ва қадриятлари мавжуддир. Тил бў – биринчи навбатда, ҳар бир халқнинг тафаккурини, дунёқарашини, маънавиятини намоён этадиган воситаси хисобланади.Шулардан бири, қадимий ва бой тиллар қаторида бўлган ўзбек тилининг эгаллаган урни бехиёсдир.
Мамлакатимиз тараққиёти, маънавий юксалиш, миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш ҳамда ёшларимиздаги ватанга садоқат туйғуларини уйғатиш, аввало, ўз юртимизга, тилимизга ҳурмат орқали юзага келади.
Жумладан, ўзбек тилига бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида давлатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев «Давлат тили хақида»ги қонун қабул қилинган куннинг 30 йиллиги байрами арафасида яъни 2019 йил 21 октябрда «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5850-сон фармонини қабул қилди. Демоқчи-ки, Ўзбекистонда яшовчи барча фуқоралар ва ҳар бир миллат вакиллари давлат тилини ҳурмат қилишга ҳамда ҳар қадам ёшларимиз онгига сингдириб боришга масъулдирлар.
Хозирги даврдаги баҳолашнинг халқаро тадқиқоти – ПИСА рейтингига кўра Ўзбекистон 2030 йилга қадар жаҳоннинг 30 та этакчи мамлакатлари қаторига киришни мақсад қилиб қўйган. Шу боис, таълим муассасаларимизда чет тиллари ҳам чуқур ўргатилиб келинмоқда.
Нима бўлганда ҳам, давлат тилимизга эътиборли бўлишимиз ва чет тилларини мукаммал ўрганишимиз жоиздир.
Миллатимиз бор экан – тилимиз ҳамиша абадийдир!.

Томди тумани ХТБ филология йўналиши бўйича методисти: С.К.Токсанбаева

Published in: |on May 16th, 2020 |No Comments »

9-май Қатыра және қастерлеу күні

75 жыл бейбіт те берекелі өмір сыйлап, өз жандарын от пен өртке қиып, келер ұрпақтың жарқын болашағына қымбат күндер сыйлаған батырлар ерлігі мәңгі есте сақталады.
Баршаңызды бүгінгі Жеңістің 75 жылдық мерейлі мерекесімен аудандық халыққа білім беру бөлімі атынан шын қуана құттықтаймыз.
Аспан асты көгілдір де тыныш, мамыражай мағыналы өмір жалғасып, еліміз көркейе берсін. Жанұяларыңыздан ырыс-құт, бақ-береке кетпесін.

Published in: |on May 16th, 2020 |No Comments »

Ҳар бир туманда математикага ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади

Ҳар бир туман (шаҳар)да математикага ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади

“Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Мактабгача ёшдаги болаларда илк математик тасаввурларни шакллантириш бўйича замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш, ҳудудларда математика фанига ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш ҳамда янги мактабларни ташкил этиш устувор йўналишлардан биридир.

Қарорга кўра, ҳар бир туманда (шаҳарда) математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар (Ихтисослаштирилган мактаблар) босқичма-босқич ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган мактабларда мактаб директори тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий ва бошқарув жараёнларига математик усуллар ва моделларни жорий қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфлар босқичма-босқич, мавжуд эҳтиёж ва ўқувчиларнинг қобилиятидан келиб чиқиб ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчилар белгиланган тартибда танлов асосида саралаб олинади.

Математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синф битирувчилари тегишли ОТМларнинг математика таълим йўналишларига улар учун белгиланган мақсадли параметрлар бўйича ўқишга қабул қилинади

Published in: |on May 16th, 2020 |No Comments »

Сирдариёга кўмак

Бугинги синовли кунда Сирдариёлик ҳамюртларимизга сабр ва бардошлик тилаб Навоий вилояти Томди тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаб педагог жамоалари ўз инсонпарварлик ёрдамини кўрсатмоқдалар.

Published in: |on May 16th, 2020 |No Comments »

Сынақты бірге еңсереміз

СЫНАҚТЫ БІРГЕ ЕҢСЕРЕМІЗ
Бүгінгі таңда дүние жүзін дүр сілкіндіріп айтпай келген «індет» біздің елді де шарпып өтіп жатканы бәріңізге белгілі. Адамның дегені емес, алланың қалауы болады. Көзге көрінбейтін вирус арқылы адамзатқа бір-бірінің қадірін, отбасы құндылығын, хан мен қара бірдей екендігін ұғындырып жаткан алланың құдіреті шексіз. Мен бұл кезеңді – «сынақ» арқылы бізге беріліп жатқан нығмет деп білемін. Осындай бір қиын кезеңде қажетті сақтық шараларын көріп, халыққа жан-жақты жағдай жасап, қолдап- қуаттап отырған Елбасымызға және де аудан белсенділеріне алғысымыз шексіз. Сонымен бірге, белгіленген тәртіпке бағынып, қолды қолға беріп, ауызбіршілік танытып жатқан ақ халатты абзал жандар мен ұстаздар қауымының еңбегі ерен. Бірі – халықтың денсаулығымен күресіп, күндіз-түні аянбай тер төгіп, еңбек етіп жатса, екіншісі – оқушыларымызбен тығыз байланыста болып, оларды теледидардан көрсетіліп жатқан онлайн сабақтардан тиімді пайдалануға бағыттап және оған қоса әрбір оқытушы өз пән бағыты бойынша видео сабақтар дайындап түрлі әлеуметтік желілер арқылы оқушылар назарына ұсынып келуде. Сондай-ақ, төртінші тоқсанның жоспары негізінде оқушыларға үй тапсырмаларын орындатып, көштен қалып кетпеуге қолдан келгенінше әрекеттеніп бағуда. Ата- аналарымыз да өте белсенді. Біз жұмысты осы қарқында жалғастырар екенбіз, алланың қалауымен бұл індетті тез арада жеңіп шығарымызға сенеміз. Қасиетті рамазан айында әрқайсысымыз еліміз, халқымыз, болашағымыз үшін жаратқаннан жақсылық тілеп, дұғада болайық! Біз жеңеміз, біз әрқашан біргеміз!

Аудандық ХББ бөлімі филология бағыты бойынша әдіскер; С.К. Тоқсанбаева.

Published in: |on Aprel 30th, 2020 |No Comments »

29 aprel kuni matematika fanidan olimpiad.uzedu.uz da viktorina bo’lib o’tdi

Joriy yilning 29 aprel kuni Tomdi tumani XTB tassarufidagi umumta’lim maktablarda olimpiad.uzedu.uz axborot tizimida matematika fanidan 10-11-sibf o’quvchilariga mo’ljallangan onlayn viktorinada ishtirok etib,yaqshi natija ko’rsatib sertifikatkarga ega bo’ldi

Published in: |on Aprel 30th, 2020 |No Comments »